Ултрабинафша ҳаво тозалагичи (бактерицид ҳаво рециркулятори)
Artikul: P-0339620 Buyurtma asosidaUV-A 17.95 Ултрабинафша ҳаво тозалагичи (бактерицид ҳаво рециркулятори) – маиший, ижтимоий, хўжалик ва саноат мақсадлари учун мўлжалланган хоналарда ҳаво тозаловчи ва зарарсизлантирувчи (ёпиқ турдаги) мосламадир.
Ушбу мослама зангламайдиган пўлатдан ясалган тўғри бурчакли металл корпусдан иборат бўлиб, унинг ичига (нурлантириш камерасига) ултрабинафша спектрига эга нур тарқатувчи лампалар ўрнатилган.
Корпусининг қисқа ён томонида жойлашган ҳаво узатиш тешиги орқали хонадан тортиб олинган, касал қўзғатувчи микроорганизмларни ўз таркибига олган ҳаво массаси зарарсизлантириш камерасига узатилади. Камерада ўрнатилган лампалар вирус, бактерия ва замбуруғ спораларини ултрабинафша нур билан нурлантириши туфайли ҳаво 99,9 фоизга зарарсизлантирилади. Тозаланган ҳаво вентилятор ёрдамида қурилманинг қисқа ён томонида жойлашган махсус тешиклар орқали корпусдан ташқарига чиқади. Тозалагичнинг барча тешиклари металл панжара билан тўсилгани камерани болалар, ҳайвонлар ва ҳашаротлардан ҳимоя қилади ҳамда ултрабинафша нурларининг шу вақтда хонада бўлган одамлар кўзига таъсирини олдини олади. Ҳаво юқори даражада зарарсизлантирилишига лампалар бактерицид оқимининг қуввати билан ҳаво оқимининг ўтиш тезлиги орасида оқилона ўзаро нисбат таъминланиши орқали эришилади. Ҳаво айлантириш қобилияти 60-90 куб/с ташкил қилади.
Ёпиқ турдаги ултрабинафша ҳаво тозалагичини деворга илиб қўйиш ёки одамлар ва ҳайвонлар тўпланадиган жойларда столга ёки деразатокчага қўйиш мумкин.
Қўллаш мумкин бўлган жойлар, масалан:
- корхоналар, завод, фабрика, офис ва ҳ.к.лар;
- болалар боғчаси, етимхона, қариялар уйлари;
- тиббиёт муассасалари;
- гўзаллик салони, сартарошхона ва уқалаш салонлари;
- дўкон ва супермаркетлар;
- ҳайвонлар бошпаналари;
- меҳмонхоналар;
- шахсий уй ёки хонадон ва ҳ.қ.лар
Tavsiya etilganlar
Buyurtma asosida

